«У энг яхши даражада бўлиши муҳим». «Бавария» мураббийи Компани — Упамекано ҳақида - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

«У энг яхши даражада бўлиши муҳим». «Бавария» мураббийи Компани — Упамекано ҳақида

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани ҳимоячи Даё Упамеканонинг ўйини борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Мен футболчилар бу ерда ўзларини футболчи сифатида уйидагидек ҳис қилишларини хоҳлайман. Упамекано ҳозир жуда барқарор ўйнамоқда ва унинг энг юқори даражада бўлиши муҳим. Бу ҳар бир футболчи учун устувор вазифа. Қолган масалалар эса клуб раҳбарияти зиммасида, — деди Компани клуб расмий сайтига.

Бундеслиганинг 18-туридан сўнг «Бавария» 50 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.