«Голден Стейт Уорриорс» етакчиларидан бири Дреймонд Грин «Чикаго Буллс»нинг Деррик Роузнинг 1-рақамини абадий муомаладан чиқариш қарорини изоҳлади.
«Бу қарор тўлиқ ҳақли. Деррик Роуз Чикаго учун ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Ростини айтсам, бу шаҳар учун Роуздан муҳимроқ одам бўлмаган. Мен Майкл Жорданни жуда ҳурмат қиламан ва унга ҳамма каби қойил қоламан. Лекин айнан Чикаго учун аҳамияти жиҳатидан Роуз ҳатто Жорданни ҳам ортда қолдиради», — деди Грин.
Унинг сўзларига кўра, Роуз шаҳарда улкан таъсирга эга: одамлар уни чексиз ҳурмат қилади, у қаерга бормасин, эътибор марказида бўлади. Жароҳатлар унинг фаолиятига таъсир қилган бўлса-да, Роуз НБА тарихидаги энг ёш МВП бўлиб қолади. Жордан кетгач таназзулга юз тутган «Буллс» айнан Роуз туфайли яна умид ва ғалабага ишонч топган.
