Енгил вазн (UFC) чемпиони, испано-грузиялик Илийа Топурия, Australian Open—2026 ғалабаси билан каръера “Шлеми”ни қўлга киритган ватандоши Карлос Алкарасни табриклади. Финалда Алкарас сербиялик Новак Жоковични 2:6, 6:2, 6:3, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.
«Иқтидор меҳнат билан учрашганда афсоналар туғилади. Каръера “Гранд Слам”ни якунлаганинг билан табриклайман. Сени тўхтатиб бўлмайди. Улкан ютуқ, Карлос», — деб ёзди Топурия ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Алкарас “Гранд Слам” турнирларидаги ғалабалари бўйича америкалик Жон Мекинро ва швед Матс Виландер билан тенглашди. Очиқ эра даврида энг кўп “Шлем”ни Андре Агасси, Иван Лендл, Жимми Конорс (ҳар бири 8), Бжорн Борг (11), Пит Сампрас (14), Рожер Федерер (20), Рафаэл Надал (22) ва Новак Жокович (24) қўлга киритган.
