Манбага кўра, Англия Премер-лигаси “Манчестер Сити”га қўйилган 115 та молиявий қоидабузарлик бўйича ҳукмни эълон қилишни мумкин бўлган оқибатлар сабаб чўзмоқда. Бу оқибатлар АПЛга £2,5 млрд (тахминан €2,8 млрд) зарар келтириши мумкин, дея хабар бермоқда The Touchline.
Агар “шаҳарликлар” чемпионатдан четлатилса, жамоани Эрлинг Ҳоланд каби юлдуз футболчилар ҳамда бош мураббий Хосеп Гвардиола тарк этиши эҳтимоли бор. Шунингдек, телеканаллар АПЛ билан тузилган шартномаларни бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади ва бу лига учун зудлик билан £2,5 млрд йўқотишга олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, АПЛ 2023 йил февралида “Манчестер Сити”га нисбатан молиявий қоидаларни бузиш бўйича расмий айбловлар қўйганди. Иш ҳужжатларида 115 банд мавжуд.
