Чехия Паралимпия қўмитаси Паралимпия ўйинлари очилиш маросимини бойкот қилади - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Чехия Паралимпия қўмитаси Паралимпия ўйинлари очилиш маросимини бойкот қилади

Чехия Паралимпия қўмитаси Паралимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этмаслик ҳақида қарор қабул қилганини расман эълон қилди. Бунга Россия ва Беларус спортчиларининг мусобақаларга қўйилиши масаласи сабаб бўлган.

Ташкилот баёнотига кўра, улар бошиданоқ ушбу давлатлар вакилларининг халқаро мусобақаларга қайтишига қарши бўлиб келган. Чехия томони фикрича, Украинадаги давом этаётган можаро шароитида спорт қадрият ва принципларни эътиборсиз қолдирмаслиги керак.

Шу билан бирга, бойкот фақат тантанали очилиш маросимига тааллуқли. Чехиялик пара-спортчилар мусобақаларнинг ўзида қатнашади ва ўз йўналишларида стартга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина делегацияси ҳам очилиш маросимида иштирок этмаслигини маълум қилган эди.